Номзод шифокорлар билан учрашди


Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова Наманган вилоятида учрашувларини бошлади. Номзод дастлаб Наманган тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона мажмуида бўлди. М. Ворисова дастлаб мажмуанинг умумий ҳолати, мавжуд шароитлар билан танишди. Туғруқ мажмуасидаги мавжуд муаммолар ҳақида шифокорлар билан суҳбатлашди. Муаммолар кўтарилди.


Мақсуда Ворисова тиббиёт ходимларини ўзининг Сайловолди дастури билан таништирди. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга халақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида гапирди. Фуқароларнинг саломатлиги партия учун асосий устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш