Мақсуда Ворисованинг Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов очди.

Сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовага берилди. Номзод сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

Дастурда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир устувор йўналишлари қамраб олинган.

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш