Самарқандда халқаро кузатувчилар билан учрашув

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросидан узоқ муддатли кузатувчилар Талиури Лела ва Бартолини Алессандро билан учрашув бўлиб ўтди.

Кузатувчилар учрашув давомида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев билан мулоқотда бўлди.

Томонлар ўртасидаги мулоқотда Кенгаш раиси Б.Насриев меҳмонларни юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга катта қизиқиш билан қараётганликлари учун уларга миннатдорлик билдириб, сайлов кампанияси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти сайлови илк марта Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани, сайлов демократик мезонлари асосида очиқ ва шаффоф ўтишини, мазкур жараёнда Халқ демократик партиясининг иштироки, партиянинг дастурий мақсад, вазифалари хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув қизғин ва самимий савол-жавобларга бой бўлди.

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш