Ворисова Фарғона шаҳридаги мономарказда бўлди

 

Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова Фарғона вилояти сайловчилар билан учрашуви доирасида дастлаб Фарғона шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида бўлди.

Президентликка номзод М. Ворисова марказда яратилган шароитлар билан танишди, уста ва касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди. Бундай марказлар одамларнинг талаб бор касбларни тезда ўрганиб, ўз ишини топиши учун жуда муҳимлигини таъкидлади.

Номзод марказ ходимлари ва ёшларга ўзининг Сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар, шу жумладан, аҳолини муносиб иш ҳақи тўланадиган иш билан таъминлаш мақсадлари ҳақида гапириб берди.

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш