Мақсуда Ворисованинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов очди.

Йиғилиш иштирокчиларини сайловолди дастури билан таништириш учун сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовага берилди. Номзоднинг дастурида асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир  устувор йўналишлари қамраб олинган.

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш