Муборак туманидаги 1-ўрта умумтаълим мактабида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқитувчилар, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда хотин-қизлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон ХДП Муборак туман кенгаши раиси Алиме Парпиева олиб борди. Унда сўз олган вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Туропов номзоднинг сайловолди дастурида ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш каби қатор ташаббуслар илгари сурилганини қайд этди. Шунингдек, дастурда таълим соҳасида барчага тенг имкониятлар яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш каби масалаларни амалга ошириш режалаштирилганини баён этди.
Учрашувда сўзга чиққанлар Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб, сайловда ушбу номзодга овоз беришга даъват қилдилар.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши