Сайловчилар билан учрашув

 

Давлат ҳар бир инсоннинг ижтимоий хизматлардан тўла ва бепул фойдалана олишини қонунчилик даражасида ва амалда кафолатлаш учун барча чораларни кўриши зарур.

Бу аввало, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига Конституцияда мустаҳкамланган (таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш, уй жойга эга бўлиш, ижтимоий таъминот, маданий ҳаётда иштирок этиш ва малакали юридик ёрдам олиш) устувор ҳуқуқларнинг амалга оширилиши учун кафолат беради.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили, партия вилоят кенгаши раиси Мақсуд Нуруллаевнинг Навоий шаҳридаги «Гулзор», «Мустақиллик» ва «Турон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг сайловчилари билан учрашувида номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган шу каби мақсад ва вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳамда сайлов жараёнлари юзасидан йиғилганларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди ва жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиямиздан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирди.

Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари номзоднинг сайловолди дастури юртимизда аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳимоясини таъминлашга қаратилганлиги, жамият ҳаётида муҳим ўринга эга эканлигини алоҳида таъкидладилар.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш