Ишончли вакил вобкентлик сайловчилар билан учрашди

 

Юртимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик базаси яратилган. Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари давлат органларининг ҳамкори эмас, балки уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширувчи тузилмага айланиб бораётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишига оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги масъулиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Зулфия Туйеванинг Вобкент тумани сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувида номзоднинг сайловолди дастури билан йиғилиш иштирокчиларини таништиришда шулар ҳақда сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси мазкур ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш баробарида соҳада ўз ечимини кутаётган айрим масалалар бор, деб ҳисоблайди. Партиямиз мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш тарафдоридир. Ушбу мақсадда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг энг самарали ва адолатли шакли сифатида маҳалла тизимини ривожлантириш, маъмурий, ижтимоий, маданий ва бошқа муаммоларни ҳал этишда унинг тўлиқ иштирокини таъминлаш зарур, деб билади.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси юртимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга, мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга, ҳукумат ва мансабдорлар фаолиятини янада шаффоф бўлишига хизмат қилади.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар номзоднинг дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайловда Мақсуда Ворисованинг номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш