Кексаларни эъзозлаш – халқимизга хос эзгу фазилат

 

Юртимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтди.

Ҳафталик доирасида юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, ҳунарманд-усталар томонидан яратилган амалий санъат, ҳунармандчилик буюмлари, либослари кўргазмалари, нуронийлар учун музей, зиёратгоҳ ва қадамжолар, шунингдек, юртимиздаги диққатга сазовор жойларга саёҳатлар ташкил этилди.

"Кексалар ҳафталиги” муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бувайда туман ташкилоти ва депутатлар гуруҳи томонидан ҳам бир қатор ибратли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, партия туман Кенгаши масъул ходимлари ҳамда ёш авлод вакиллари меҳнат фахрийси, "Меҳнат қаҳрамони" Абдуллажон ота Рўзалиевнинг хонадонига бориб, 97 ёшли отахоннинг ҳолидан хабар олдилар.

Отахон эътибордан хурсанд бўлди, ёшларга ўтмиш хотираларидан сўзлаб бериб, ҳозирги доруломон кунларни қадрига етиш, Ватанни севиш, ардоқлаш каби панду насиҳатлар қилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш