Депутат эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди

 

Мамлакатимизда 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтди.

Ҳафталик давомида пенсионер, якка, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилади, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади. Турли соҳаларда фаолият юритиб, нафақага чиққан кекса авлод вакиллари иштирокида учрашувлар уюштирилади.

Жумладан, “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари доирасида халқ депутатлари Поп туман Кенгаши депутати Улуғбек Эгамов "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"да рўйхатида турувчи ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари топширди. Хонадон эгалари билан бўлган суҳбатда уларнинг муаммолари ўрганилди, тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш