Хайрли ташаббус

 

Жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари давомида республика миқёсида ўтказилган «Кексалар ҳафталиги» барча отахону онахонларимиз ҳаётини мазмунли қилиш йўлида олиб борилаётган ишларимизни янада кучайтириш ҳамда самарасини ошириш учун ўзига хос йўналиш берди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Наманган шаҳар Кенгаши депутати Абдувохид Азимов ташаббуси билан шаҳардаги «Диёр» тантаналар мажмуасида қарийб уч юздан зиёд кексалар бир дастурхон атрофида дийдорлашдилар.

Тадбирда Наманган шаҳар хокими Ғофиржон Жамалов, Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси Илхомжон Атабаев, Наманган шаҳар «Нуронийлар» кенгаши раиси Анваржон Насриддиновлар бугунги кунда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Наманган шаҳар Маданият бўлими томонидан таклиф этилган бир гуруҳ санъаткорлар ўзларининг куй-қўшиқ, шеърлари билан барчага хуш кайфият улашдилар.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш