Мақсуда Ворисованинг Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.
Мақсуда Ворисова сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирмоқда. Дастурда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир устувор йўналишлари қамраб олинган.