Партиямиз фаоли 5 нафар болани фарзандликка олди.

 

Ўзбекистон ХДП аъзоси ва 2014-2015 йилларда партия Наманган вилоят кенгашида “Фаол аёллар” қаноти раҳбарлигида фаолият олиб борган Феруза Абдураҳманова эндиликда саккиз нафар боланинг меҳрибон онаси.

Феруза Абдураҳманова турмуш ўртоғи Зоҳиджон Исмонбоев билан уч нафар Фотима, Ҳусанбой ва Фахрия исмли фарзандлари қаторига Меҳрибонлик уйининг 5 нафар тарбияланувчилари - Лариса, Азизбек, Озодбек, Элмурод ва Мухторжонни фарзандликка олдилар.

— Болаларни жуда яхши кўраман. Қанча кўп бўлишса ҳам ҳар бирининг ўрни бўлак, — дейди 26-сонли Меҳрибонлик уйи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Феруза Абдураҳманова. — Оилавий меҳрибонлик уйлари ташкил этилиши ҳақида эшитганимдан буён, кўнглимда битта фикр, Лариса, Азизбек, Озодбек, Элмурод ва Мухторжонни фарзандларим сафига олиш бўлди. Улар келаси йил ўрта мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига киришида имкониятлар яратиб бериш лозим. Чунки болаларимизнинг келажагига бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ. Биз янгидан ташкил топган оилавий меҳрибонлик уйимизга «Янги авлод» деб ном қўйдик.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш