Қишлоқ аёлларига эҳтиром

 

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ҳам кенг нишонланди.

Туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нарпай туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир доирасида пахта йиғим-теримида қатнашаётган аёллар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизларга катта эътибор берилаётгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилганини таъкидладилар. Шунинг билан бирга, хотин-қизлар яратилган шароитлар унумли фойдаланиб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётганликлари, давлат бошқаруви, тадбиркорлик, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар сафи тобора кўпайиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда мамлакатимизда илк марта 24 октябрда Сайлов кодекси асосида ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловининг мамлакат ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, барчани ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга, муносиб номзод учун овоз беришга даъват қилинди.

Тадбирда пахта йиғим-теримида иштирок этаётган хотин-қизларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Гулшан Асатова,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш