Кекса авлод доимий эътиборда

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 4 – 10 октябрь кунлари юртимизда “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди.

Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш мақсадида ташкил этилган бундай тадбирлар Узун туманида ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Узун туман кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар, жамоатчилик ва ёш авлод вакиллари иштирок этди.

Маънавий - маърифий тадбирда партия туман Кенгаши раиси Ибодулла Мусурмонов, халқ депутатлари Узун туман Кенгаши депутатлари Мастура Маъмуржонова, Гулшан Чориева ва фахрийлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганини таъкидладилар. Хусусан, нуронийларимизга соғликларини мустаҳкамлашлари учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратилаётгани, табаррук масканлар ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил этилаётгани, байрам ва муҳим саналарда уларнинг ҳолидан хабар олинаётгани, шароити оғир кексаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётгани, ёлғиз, бемор қариялар ҳолидан хабар олинаётгани эътироф этилди.

Бу каби ижтимоий-маърифий тадбирлар ёши улуғ инсонлар ҳар доим эътибор ва эъзозда эканидан далолатдир.

Тадбирда туман маданият уйи ҳодимлари томонидан кўнгил очар кўй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Ҳамкор ва ҳомий ташкилотлар томонидан нуронийларга эсдалик совғалар топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш