Депутатлар мактаблар фаолияти билан танишди

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мактабгача таълим, умумий ўрта таълимни ривожлантириш, келажагимиз эгаларининг пухта таълим-тарбия олишлари учун барча шароитларни яратиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, бу жараёнда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Партия ташкилотлари ва депутатлари таълим тўғрисидаги қонунларнинг ижроси, соҳага ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши, муаммолар ва йўл қўйилган камчиликларни тегишли тартибда ҳал этиш чораларини кўряпти.

Ўзбекистон ХДП Бойсун туман Кенгаши масъул ходимлари ва партия депутатлари янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тумандаги бир қанча мактабларда таълим жараёни, билим даргоҳларида яратилган шароитлар билан танишдилар. Педагоглар, ўқувчилар билан учрашиб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, таълим сифатини ошириш борасида суҳбатлашдилар.

Партия депутатлари тадбир доирасида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларидан 100 нафарига мактаб формалари совға қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш