Мақсуда Ворисованинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг пойтахтлик сайловчилари билан учрашуви Тошкент шаҳридаги Ёшлар иттифоқининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди.

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов очди.

Мақсуда Ворисова сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир устувор йўналишлари қамраб олинган.

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш