Маҳаллада сайлов тадбири

 

Пискент туманидаги “Халқберди” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Президент сайловига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари ва фаоллари, 23-умумтаълим ўрта мактаби педагогика жамоаси, “Муратали” оилавий паликлиникаси шифокор ва ҳамширалари, 3-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Пискент туман Кенгаши раиси Д.Комилова йиғилиш иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури билан таништирди. Дастурда илгари сурилган мақсад ва ташаббуслар электорат манфаатларини ифодалаши, халқимиз бахт-саодати, мамлакат тараққиётига хизмат қилиши таъкидланди.

Номзоднинг сайловолди дастурида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш, уларнинг таълим олишлари, тиббий хизматдан фойдаланишларини янада яхшилаш борасида бир қатор таклифлар дастурдан жой олгани айтилди. Бундан ташқари, фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини ошириш, юртимизда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш чоралари ҳақида сўз юртилгани таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан фаоллар номзоднинг сайловолди дастурини тўла қўллаб-қувватлашларини, 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида Мақсуда Ворисовани ёқлаб овоз беришларини маълум қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш