Жиззах шаҳрида “Матонат футбол” мусобақаси бўлиб ўтди

 

“Матонат футбол“ ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази ташкил этилганига эндигина бир йилдан ошди. Шундай бўлсада, марказ ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида миллионлар ўйинини оммалаштириш борасида бир қатор ишларни амалга оширишга улгурди. Жумладан, ногирон-ампутантлардан иборат жамоалар ўртасида футбол мусобақасини ўтказиш мунтазам йўлга қўйилди.

Яқинда Жиззах шаҳрида навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди. “Матонат футбол“ ногирон-ампутантлар маркази томонидан ташкил этилган чемпионатда Жиззах, Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти жамоалари ўзаро беллашди.

Мусобақада фаол иштирок этган жамоалар Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш