Партиямиз кузатувчилари сайлов жараёнларини кузатишда давом этмоқда

 

Сайловчилар бугун ўзининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда сайловга қатнашмоқда. Сайлов участкаларида юқори даражада тайёргарлик кўрилган. Хусусан, пандемия талабларига амалга қилинмоқда. Фуқароларимиз сайловда фаол қатнашаётганига гувоҳ бўлиняпти.

Халқ демократик партиясининг барча сайлов участкаларидаги кузатувчилари ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Кузатувчиларимиздан шу вақтгача Сайлов кодекси талабларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилгани ҳақида марказий ва ҳудудий штабларга соат 15:30 га қадар мурожаат келиб тушмади.

Партиямиз кузатувчилари мамлакатимизда барча сайлов участкаларида сайлов жараёнларини бевосита кузатишда давом этишмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш