Kun.uz: Мақсуда Ворисова 1991 йилдан кейинги сайловларда 2-ўринни олган номзодлар ичида энг кўп овоз олди
24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Халқ демократик партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган Мақсуда Ворисова сайловчиларнинг 6,6 фоиз овозини олиб, иккинчи натижани қайд этди. Бу – 1991 йилдан кейинги даврда қайд этилган иккинчи энг юқори натижа ҳисобланади.
Манба: www.kun.uz