Саодат Узақованинг мурожаати ижобий ҳал этилди

Асака тумани Қорақий МФЙ, Қорақий кўчасида истиқомат қилувчи  Саодатхон Узақова 2 нафар фарзанди билан ёлғиз яшайди. У депутат Муборакхон Саидовага ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уйининг 20 метр чамасидаги девори эскилигидан ағдарилгани, уни тиклашга молиявий томонидан қийналаётганини айтди.

Депутат маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, ҳомийларни жалб қилиб, йиқилган деворни қайта қуриб, таъмирлашга бош-қош бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш