Депутат кўмаги билан...

 

Ички йўлларнинг ҳолати ҳудудлардаги оғриқли муаммолардан ҳисобланади. Аҳолини қийнаётган, ўйлантириб келаётган ушбу масалага турли важларга кўра маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар ҳар доим ҳам эътибор қаратавермайди.

Наманган тумани “Чорбоғ” маҳалласи, “Тараққиёт” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ҳам ушбу масалада Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган туман кенгашининг жамоатчилик қабулхонасига мурожаат қилдилар. Маълум бўлишича, сўнгги йилларда ушбу маҳаллада кўплаб янги уйлар қуриб битказилган, уларнинг аксариятига ёш оилалар кўчиб келган. Табиийки, аҳоли сони ҳам ортган. Натижада маҳалла йўлларида ҳаракатланишда қийинчиликлар пайдо бўлган. Яроқсиз ҳолатга келиб қолган йўлга мутасаддиларнинг эътибор қаратмагани эса аҳолининг норозилигига сабаб бўлган.

“Чорбоғ” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг муаммосини ҳал этишга халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаши раиси Умиджон Солиев киришди. Партиядошимизнинг ташаббуси ва ҳомийлиги остида 300 метрдан иборат “Тараққиёт” кўчасига шағал ётқизилди. Бу билан маҳалла аҳолиси ёмғирли, қорли кунларда лой кечиб юришдан халос бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш