Очиқ мулоқотларда муаммоларга ечим топилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, аниқланган камчилик, муаммоларни тегишли тартибда бартараф этиш чораларини кўришни асосий фаолият йўналишлари сифатида белгилаб олганлар.

Бу борада жойларда ўтказилаётган депутат сайёр қабули ҳам одамларнинг дард-ташвишларидан хабардор бўлишда, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, партиянинг Қувасой шаҳар кенгаши масъул ходимлари ва депутат Т.Разоқов томонидан шаҳардаги “Суфон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган мулоқотда ҳудуд аҳолисини ўйлантираётган масалалар муҳокама этилди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 17 та масала кўтарилган бўлса, уларнинг 4 таси жойида ҳал этилди, 13 таси бўйича тушунтиришлар берилди. Ижроси учун маълум муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси депутат назоратига олинди.

Партия депутатлари томонидан вилоятнинг барча туман, шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказиш давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш