Ўзбекистон ХДП — 30 ёшда

 

Мустақиллик билан ҳамнафас Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилиб, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатлар ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори бўлиб келди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, истиқлолнинг дастлабки йилларида бошланган хайрли ишлар бугун ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Демократик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда кўппартиявийлик тизими вужудга келди. Ҳозирда давлатимиз томонидан сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари учун барча имкониятлар яратилиб, улар фаолиятининг қонуний асослари мунтазам равишда мустаҳкамланиб борилмоқда.

Демократик жамиятни харакатга келтирувчи энг асосий кучлардан бири, ҳеч шубхасиз сиёсий партиялардир. Улар қанча фаол, қанча харакатчан бўлса, жамиятимизнинг тараққиёти, халқ фаровонлиги кўп жиҳатдан шу кучнинг фаоллиги, тўғри йўналтирилганлиги, самарали хатти-харакатига боғлиқдир.

Партия ташкил этилгандан буён унинг сафидаман. Оддий статист лавозимидан сектор мудири ҳамда ўринбосарликдан раис лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтдим.

Хозирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбариман. Айни вақтда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши аъзосиман. Ўттиз йиллик тажрибамдан келиб чиқиб шуни айта оламанки, партияда тобландим, тажриба, обрў орттирдим. Мен партиям билан фахрланаман.

 

Зилолахон Норова,

Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши раиси.

 

 

← Рўйхатга қайтиш