Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунларда сиёсий майдонда илк партия Ўзбекистон Халқ демократик партияси пайдо бўлди. Менинг партиям “30 ЁШДА”!
30 йиллик сиёсий майдонда Халқ демократик партияси тобланди, тажриба ортиттирди, жуда кўплаб сиёсатчиларни тарбиялади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимизда бўлиб ўтган барча сайловларда иштирок этган ягона партиядир. Партиямиз биринчи кундан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаб келмоқда ва жуда тўғри йўл танланган. Партиямиз ижтимоий тенглик ва бирдамлик, халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишни ўзининг олий мақсади деб белгилаган.
Бугун партиямиз Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳар кенгашларида ҳамда мингга яқин бошланғич партия ташкилотларида 30 йиллик байрамини кенг нишонланмоқда.
Тошкент вилояти ХДП сафида 40924 нафар аъзолари бўлиб, улардан 22326 нафарини аёллар ва 12764 нафарини ёшлар ташкил этади. Вилоятимизда депутатлар, партия фаоллари электоратимизнинг кўплаб муаммоларни ҳал қилишда жонбозлик кўрсатмоқда. Айни пайтда бу ишларни янада кучайтириш ҳар бир партия ходими, депутат ва фаоллардан ташаббускорликни, фидоийликни талаб қилади.
24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Халқ демократик партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган Мақсуда Ворисова сайловчиларнинг 6,6 фоиз овозини олиб, иккинчи ўринни олгани албатта фахрли, бир миллиондан ортиқ сайловчилар номзодимизни қўллаб-қувватланганидан ғурурландик. Демак партиямиз тўғри йўлда, бу – 1991 йилдан кейинги даврда қайд этилган иккинчи энг юқори натижа ҳисобланади. Ҳар бир фаолларимиз бу йилги президентлик сайловларида фаол иштирок этишди. Жумладан, аёллар ва ёшларимизнинг ушбу жараёнларга фаоллиги алоҳида ажралиб турди, ҳусусан “Аёллар қаноти”ва “Ёшлар қаноти”фаоллари томонидан “Хотин-қизлар ва ёшларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш”, “Менинг биринчи сайловим” мавзуларида онлайн семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.
Партиямизнинг ғоя ва дастурий мақсадларини амалга ошириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва юртимиз равнақига қаратилган улуғвор мақсадларни рўёбга чиқаришда ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишга ва сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз.
Менинг партиям — 30 ёшинг муборак!
Акмал Умаралиев,
Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси.