ХДП 30 ЁШДА!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бундан роппа роса 30 йил аввал ташкил этилган эди. Сана муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зангиота туман Кенгаши томонидан байрам тадбири ташкил этилди. 33-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда депутатлар, фаоллар ва вилоят кенгаши ҳодимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, 30 йиллик сиёсий майдонда  Халқ демократик партияси тобланди, тажриба ортиттирди, жуда кўплаб сиёсатчиларни тарбиялади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимизда бўлиб ўтган барча сайловларда иштирок этган ягона партиядир. Партиямизнинг биринчи кундан аниқ мақсадлар билан устувор вазифаси сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаб келмоқда ва жуда тўғри йўл танланган. Партиямиз асосий мақсад ва вазифалар ижтимоий тенглик ва бирдамлик,  халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишни ўзининг олий мақсади деб белгилаган.

                                                                                                                                                      ЎзХДП Тошкент вилоят Кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш