Партия - маслакдошлар жамлиги

          Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.

         Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистон тарихидаги барча парламент ва Президентлик сайловида иштирок этган ягона сиёсий партиядир. Бу жараёнлар партиянинг сиёсий тажрибасини оширди, мафкуравий, ташкилий ва услубий жиҳатдан мустаҳкамлади.

         Ташкил этилган кунидан бошлаб Халқ демократик партияси халқ манфаатларини, унинг энг ёрдамга муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилишни ўз вазифаси деб билди ва шу йўлда курашди.

         Бугун партиямиз 30 ёшга тўлди, таъбир жоиз бўлса, кучга тўлган йигит ёшига етди. Биз албатта партия мақсадларини амалга ошириш учун янада шижоат билан курашамиз.

         Ушбу қутлуғ кунда аввало партияни тузиш ва шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшган барча фахрийларимизни муборакбод этамиз, уларга бардамлик, узоқ умр тилаймиз.

         Барча партиядошларимизга Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги ишларида омадлар ёр бўлишини истаб қоламиз.

         Келажак бизникидир, чунки биз ҳақ йўлдамиз!

         Байрам барчага муборак бўлсин!

                                                                                                                   

                                                                                                   Мақсуда Ворисова, ЎзХДП Марказий                           

                                                       Кенгаши раиси ўринбосари,

                                                                                                  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати              

            

← Рўйхатга қайтиш