ЎТТИЗ ЙИЛ ЗИЙНАТЛАРИ

 

Мустақиллик билан тенгдош партиямиз кечмишига назар ташласам, ҳар гал бу вақт оралиғида не-не суронли ва шукуҳли  лаҳзалар  тарихийлик касб этганига гувоҳ бўламан!

Кўз ўнгимда  қанчадан-қанча яловбардорлар сиймоси гавдаланади. Партия вилоят кенгашига раҳбарлик қилган марҳум Ҳабибулла Убайдуллаев, Дилшодахон Дадажонова, Махфиратхон Истамқуловалар сиймоси гавдаланади.

Бугун эса бир гуруҳ партиядошларимиз давлат бошқарувидаги ҳокимлар -  Тўрақўрғон тумани хокими Зулайхо Маҳкамова, Наманган тумани хокими Садррғон тумани хокими Азимжон Ваҳобов, Янгиқўрғон туман хокими Асадулло Нажмиддинов ва бўлим-бошқарма раҳбарларига маслаҳатчилик қилаётган Агзам Фаёзов, Нозимжон Қозоқов сингари нуронийларни эслаб, йўқловга чоғланаман.

Партиядошларимизнинг заҳматлар оралаб кечган фидойиликлари, жасоратлари мангу сабоқ янглиғ садо беради. Ўзбекистонда демократик сайлов қонунчилигининг илк намунаси, хусусан, "Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов тўғрисида"ги Қонуни ҳам айнан 1991 йилнинг  18 ноябрида қабул қилингани. Ёшларга оид давлат сиёсати, аввал бошдан партиямизнинг асосий электорати ҳисобланган кўмакка муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини ҳимоялаш бўйича меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг ижро механизмлари, миллатлараро бағрикенглик, ижтимоий адолат ва бандликни таъминлаш масалалари, қўйингчи, кенг қамровли ислоҳотларнинг босқичма-босқичлик тамойили асосида демократик ўзгаришларга йўл очаётгани-ю, таълим-тиббиёт, ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш билан бирга иқтисодий ривожланишнинг ҳуқуқий асослари яратилгани ҳақида сўз юритганда, уларга осонликча эришилмагани ҳақида фикр юритаман.

Жамиятда кўппартиявийлик ва фикрлар хилма-хилллиги ва одамлар тафаккуридаги янгиланишлар Учинчи ренессанс пойдеворига мустаҳкам замин бўлмоқда.

Хуллас, ўттиз йиллик кечмишдан фахр ва ғурур туйғусини ҳис этаман.

Мамлакатимиз сиёсат майдонида ўзига хос ўрин тутаётган ХДП ўзига хос дастурий ғоя ва мақсадларини аниқлаб олган ҳолда электоратимиз манфаатлари учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Депутатлик гуруҳлари билан  мустаҳкам бирликда иш ташкил этаётганимиз партия кенгашлари қошидаги жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг натижадорлигини таъминламоқда. Дастурий мақсадлар ижросига мувофиқ, шунингдек, партия кенгашлари ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига масалалар киритиш орқали муаммолар ечимига эришаётганимиз хайрихоҳларимиз сафини кенгайтирмоқда. 

Йил бошидан буён Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгашидаги партия гуруҳлари ташаббуси билан депутатлик назорати сифатида 10 марта долзарб масалалар юзасидан турли идоралар раҳбарларининг ҳисоботи  эшитилди.

Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолати ҳамда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолардан келиб чиқиб, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларига  335 дан ортиқ депутатлик сўрови юборилди.

Бугунги кунда партиянинг қуйи бўғинлари фаолиятини кучайтириш, аъзолар сафини кенгайтириш, аҳолининг муаммолари ва уларни ташвишга солаётган  масалалар  партия  депутатлик гуруҳлари  томонидан  ўрганиб чиқилиб, ҳозирги кунга қадар 20дан зиёд масалалар шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Бу орқали халқимизнинг, сайловчиларнинг Халқ демократик партиясига ишончи мустаҳкамланиб, сафимиз йилдан йилга кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши  туман, шаҳар партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари билан биргаликда  электоратимиз манфаатларини таъминлаш йўлида астойдил иш ташкил этмоқдамиз.

 

Илҳомжон АТАБАЕВ,

Ўзбекистон ХДП  Наманган вилоят кенгаши раиси.

 

 

 

 
← Рўйхатга қайтиш