30 ёшинг муборак менинг- партиям

Бугун ҳаёт ўзгарди, замон янгиланди. Бу халқимиз, одамларнинг дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллиги ошиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда. Шунга яраша одамларнинг ислоҳотларга қизиқиши ҳам, талаби ҳам ошди. Мана 30 йилдирки Ўзбекистон Халқ демократик партияси ана шундай ўзгариш ва юксалишлар билан фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан вилоят мусиқали драма театри билан ҳамкорлигида “30 ёшинг муборак менинг- партиям” шиори остида Наманган шаҳар “ШОДИЁНА” тантаналар мажмуасида ўтказилган байрам тадбирни ҳам бунинг амалий ифодаси бўлди дейиш мумкин.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси Илҳом Атабаев очиб берди. Шундан сўнг 30 йил давомида биргаликда, тарғибот-ташвиқот ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган фахрийларимиздан Халқ депутатлари Вилоят кенгаши депутати Абдурашид Убайдуллаев барчани ўзларининг байрамона тилаклари билан муборакбод этди.

Партиямизнинг 30 йиллик байрами арафасида вилоят Нодира кутубхонаси директори, фахрий тарғиботчи, энг фаол аёл Мавлуда Жўрабоева партия Марказий Кенгашининг “Эҳтиром китобига” киритилганлиги билан муборакбод этилиб, сертификат ва эсдалик совғалари берилди.

Тадбир давомида партиямиз ташкил топганлигининг 30 йиллик тантанасида партиямизнинг дастурий мақсадларига хайрихох бўлган Наманган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли, Кўп тармоқли Марказий поликлиника раҳбари, Тиббиёт фанлари номзоди Равшанбек Темировни тантанали равишда партиямиз аъзолик сафига қабул қилинди ҳамда партия аъзолик гувохномаси ва кўкрак нишони топширилди. Айнан партиянинг 30 йиллик тантанасида Янгиқўрғон туман кенгаши депутати Муҳаммаджон Маҳмудов ва Учқўрғон туман кенгаши фахрийси Софияхон Раҳимованинг таваллуд кунлари биргаликда нишонланганлиги байрам тадбирига янада кўтаринкилик бахш этди.  Тадбир якунида барча вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари масъул ходимларига партия Марказий кенгашининг фахрий ёрлиқлари тантанали топширилди.

                                         ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

← Рўйхатга қайтиш