Партиянинг эсдалик совғалари топширилди

Шу кунларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 30 йиллик санаси жойларда муносиб нишонланмоқда. Хусусан, Қарши шаҳрида Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан аппарат ходимлари ва партия фахрийларига байрам дастурхони ёзилди. Бир гуруҳ фаолларга партия Марказий Кенгашининг "Фахрий Ёрлиғи" тантанали равишда топширилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган хиссаси, партия дастурий ғояларини кенг тарғиб этиш ва рўёбга чиқаришдаги муносиб иштироки учун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг "Эҳтиром китоби" га киритилган партия вилоят кенгаши раиси Олим Равшановга Сертификат ҳамда эсдалик совғаси топширилди.

                                         ЎзХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

← Рўйхатга қайтиш