Ижтимоий тенглик ва халқ демократияси йўлида

 

Маълумки, партиямизнинг асосий мақсади – ҳокимият вакиллик органларида манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Шунингдек, мамлакатимизда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси нормаларига мос келадиган давлат ҳамда жамият қуриш ҳисобланади. Партиямиз аҳолининг манфаатларини таъминлашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсат юритиш тарафдори. Унинг дастурий мақсад ва вазифалари, қарорларини тарғиб қилиш, партия тарафдорларини сонини ошириш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Бу каби вазифаларни бажариш, партия манфаатини ифодалаш ва ҳимоя қилиш бошланғич партия ташкилотлари зиммасига алоҳида масъулият юклайди.

Халқимиз Янги Ўзбекистонни қуриш, учинчи ренесансга қадам қўймоқда. Янгилик ва ўзгаришлар шиддат билан давом этмоқда.  Давлатимизнинг ривожланишида сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам муҳим ўрин тутади. 

Партиямиз 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, мана, 30 йилдан бери халқнинг дард-ташвишларига ҳамоҳанг фаолият юритиб келмоқда. Энг муҳими, партия мақсад ва вазифаларини, дастурини ишлаб чиқиб, халқни ўзига эргаштира олди. Партиямиз ташкил этилганидан буён ҳозирги кунгача унинг юз минглаб аъзолари, депутатлар халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашида 526 та бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар ўз атрофида 22 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган.  Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 14 депутатдан иборат партия фракцияси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларида 87 депутат самарали хизмат қилиб келмоқда. Шу билан бирга,  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 15 та “Жамоатчилик қабулхона”си аҳоли томонидан тушган мурожаатлар бўйича тизимли равишда иш олиб бормоқда.

Ўтган давр давомида партия электорати, сайловчиларни қийнаб келаётган муаммолардан келиб чиқиб, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимиз ташаббуси билан партия гуруҳлари, доимий комиссия, сессияларда партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳамда электорат  манфаатидан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинишига эришиб келинмоқда.

Бугунги кунда партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оишрилмоқда. Бу ҳақда гап кетганда, “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва натижа”, “Меҳр улашинг”, “Ёшларга кумак” сингари лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишларни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Шунинг билан бирга, партия ходимлари томонидан мурувват ва меҳрибонлик уйлари, ногирон болалар учун мактаб интернатларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш учун шароитлар яратиш ва ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётий талабларини қондириш масалалари доимий равишда ўрганилиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари  аъзолари, партиянинг республика Кенгаши номидан барча партиядошларимизни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 30 йиллиги билан самимий табриклайман.

Партиямизнинг дастурий мақсадларини ҳаётга тадбиқ этишда, ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилишда партиядошларимизга куч-қувват, оилаларига файзу барака тилайман.

 

Халилла ЕШИМБЕТОВ,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси.

 

 

 
← Рўйхатга қайтиш