Партиядошимиз энг яхши илмий мақола муаллифи сифатида тақдирланди

 

Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Энг яхши мақола - 2021” халқаро илмий-амалий танловининг якуний тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур танлов ёшлар орасида илмий-ижодий иммунитетни ривож топиши, халқаро ва миллий андозадаги таълим тизимини ўрганиш, тарғиб қилиш янада кенгроқ тан олинишини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда талаба-ёшларни халқаро майдонда ўзаро таълим бўйича тажриба ва кўникма алмашишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Танловда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари, Ёшлар парламенти аъзоси, Ўзбекистон-Корея халқаро университети талабаси Шоҳрух Ўктамов ҳам муносиб иштирок этиб, сертификат ҳамда эсдалик нишони билан тақдирланди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш