Партия фаоллари ҳақида ҳикоялар
Полвонқул Тўлиев журналист дипломини қўлга олиб иш бошлаганига ҳам 42 йилдан ошди. Бутун умри матбуотда ўтганлиги сабаб элга танилди, обрў-эътибор топди. Бир этак фарзандлар улғайди. Улар ҳам учирма бўлди.
Бугунги кунда фарзандларининг ҳаммаси ўқимишли. Динара ва Зарина Германияда таълим-тарбия олишиб, ишлашмоқда. Бугун орзуларни етаклаб, ортидан набиралар улғайишаяпти.
Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг депутати. Халқ демократик партиясидан депутат сифатида сайланган. Ўз номзоди қўйилган округдан депутат сифатида сайловчилар билан тез-тез учрашиб туради. Уларнинг дардларини эшитади. Бешкент шаҳридаги Навоий маҳалласи сайловчиларининг таклифига асосан 300 метр жойга шағал тош тўкиб беришда амалий ёрдам кўрсатди. Дўстлик маҳалласида 150 хонадонга транспорматор ўрнатилди. 50 нафар кам таъминланган, ўзгалар парваришига муҳтож оилаларга озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Туман Кенгашининг сессияларида фаол қатнашади. Аёллар дафтари ва Ёшлар дафтарларини мукаммал шаклланишида яқиндан ёрдам беради.
Янги Ўзбекистон янгича дунёқарашга эга бўлган фидойи инсонларни талаб қилади. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги барча соҳаларда ўз аксини кўрсатмоқда. Қолаверса, бугунги ҳаёт депутатлар олдига ҳам катта масъулият юклаяпти. Ана шундай шиддатли замонда замондошлар сафида туриб елкама-елка ишлаш ҳар бир инсондан катта масъулият талаб қилаверади.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши