Партиядошларимиз “Йил аёли” танловида муваффақиятли иштирок этмоқда

 

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ўтказилаётган “Йил аёли” миллий танловининг Уйчи туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаол аёлларидан Моҳира Холмирзаева, Халифа Жўраева, Ҳилола Юсупова, Маҳмуда Холмирзаева 6 та йўналишда иштирок этиб, улар ҳар бир номинация бўйича биринчи ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Танлов туман босқичининг барча ғолиблари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Сарвиноз Эшалиева,

ЎзХДП Наманган вилоят Кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти
← Рўйхатга қайтиш