Партия менинг тақдиримда...

 

Партия деганда кўз олдигизга ғоявий жиҳатдан маслакдош бўлган, манфаатлари муштарак бўлган, шунингдек, муайян ишни бажариш учун кўнгилли кишилар бирлашмаси намоён бўлади.

Партиясиз жамиятни тасаввур этиш мушкул. Фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгининг юксалишида ушбу институтнинг ўрни беқиёс.

Жамиятнинг сиёсий фаол аъзоси бўлиш учун у ёки бу сиёсий партияга аъзо бўлиш даркор. Шуларга амал қилган ҳолда мен ҳам мана қарийб ўн йилдирки, отахон партия ҳисобланмиш Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзосиман.

Аксар ҳолларда одамлардан шу партия нима қилиб беради ўзи? Унга аъзо бўлишдан нима наф, деган мулоҳазаларни ҳам кўп гувоҳи бўлганман. Шу пайтда сиёсий партия орқали эришган ютуқларимни мисоллар келтириш орқали уларни фикрини ўзгартиришга ҳаракат қиламан.

Айтишим керакки, Халқ демократик партиясига аъзо бўлиш орқали кўплаб юқори натижаларга эришдим. Хусусан, 2012 йилда партиянинг ёшлар ўртасидаги йирик лойиҳаларидан “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ғолиби бўлдим. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Парламентаризм билимдони” танлови ғолиби бўлишимда ҳам партиянинг ўрни катта.

Қолаверса, аввал вилоят, сўнг Қонунчилик патасида халқ вакили сифатида фаолият олиб боришимнинг таг замирида ҳам сиёсий партияга аъзолигим ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 30 йиллик юбилей тўйи билан партиямизнинг барча аъзоларини, фахрийларини, партия сафида хизмат қилаётган фаолларни табриклайман!

 

Фирдавс Шарипов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш