Қўнғирот туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тантанали учрашувни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси ўринбосари Нокусбай Ғаниев кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни байрам билан табриклади. Шунингдек, Қўнғирот тумани ҳокими ўринбосари М.Алиев, Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси А.Нуруллаев ва бошқалар мароисмда сўзга чиқишди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 1991 йил 1 ноябрда ташкил топган. Давлатимиз мустақилликка эришган кунлардан бошлаб 30 йил давомида ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида фаолият юритиб келаётган салоҳиятли сиёсий куч сифатида ўзини кўрсатиб келмоқда.
Байрам тадбири давомида бир қатор партия фаолларига Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг ва Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ҳамда Қўнғирот туман кенгашининг Фаҳрий ёрлиқлари тақдим этилди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг Қўнғирот туман кенгашига тайёрланган махсус табрикномаси тантанали топширилди. Байрам тадбири туман маданият бўлими томонидан таёрланган концерт дастури билан давом этди.
ЎзХДП Қорақалпоғистон Кенгаши