Пискент туманида арзон уй-жойлар белгиланган муддатларда қуриб битказиляпти(ми)?

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгаши ЎзХДП гуруҳи “Уй- жой шароитини яхшилашда мухтож кам таъминланган фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш тўғрисида”ги масалани ўрганиб чиқди.

Партия гуруҳи йиғилишида 7 кишидан иборат ишчи гурух тузилди. Ишчи гурух аъзолари томонидан комиссия раислигига Пискент туман кенгаши депутати Р. Эргашева номзоди тасдиқланди.

Депутатларнинг қайд этишича, арзон кўп квартирали, янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар белгиланган муддатларда қуриб битказилмаяпти. Бундай уй-жойлар кўпгина жойларда шошма-шошарлик билан сифатсиз қурилган. Шунингдек, қурилиш материалларидан белгиланган меъёрлар асосида фойдаланилмаслик ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Мазкур уй-жойлар атрофида зарур инфратузилма шаклланмагани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўрганилган масала юзасидан Пискент туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари И.Иномжонов ахборот берди. Қайд этилишича, 24 хонали кўп қаватли уй жойнинг 12 та хонадони 2 хонали, 12 та хонадони 3 хонали уйлардан иборат. 2 хонали уйлар умумий нархи 145 000 000 (бир юз қирқ беш миллион), 3 хоналиги 175 000 000 (бир юз етмиш беш миллион) сўм деб белгиланган. Хонадонни сотиб олувчилар умумий сумманинг 10% тўловини амалга ошириши ҳам мумкин.

Қурилаётган уй-жойларни аҳолига ўз вақтида ва сифатли қилиб етказиш бўйича депутатлик назоратини олиб бориш зарурлиги таъкидланди ҳамда масаланинг муҳимлигини инобатга олиб халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги “Ижтимоий –маданий ривожланиш масалалари доимий комиссия йиғилишида” йиғилиши кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш