Арабхона маҳалласидаги кўприк таъмирланадиган бўлди
Қарши шаҳрининг “Арабхона” маҳалласи, Камар кўчасидан оқиб ўтувчи Пистали каналидан ўтган кўприк таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бу ҳақида халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Луиза Бобоева халқ депутатлари Қарши шаҳар сессияда маълум қилиб, кўприк асосий қатнов йўлда жойлашганлиги ҳисобга олиб, уни таъмирлаш масаласини манзилли дастурга киритиш таклифини билдирди. Таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Шундан сўнг Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев мазкур кўприкни кўздан кечирди. Кўприк 2022 йил манзилли дастурига киритилиб, таъмирланадиган бўлди. Кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида кўприкка огоҳлантирувчи махсус йўл белгиси ўрнатилди.
Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши