Депутатларимиз «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

 

Маълумки, юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Хусусан, жорий йилнинг 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилиниб, Наманган вилоятида ҳам 15 млн туп кўчат экиш режалаштирилган. Айни пайтда бу борада вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Уйчи туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уйчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳи депутатлари иштирокида “Хўжаобод” маҳалласида бўш турган жойга 100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

«Долзарб 40 кунлик» доирасида кўчат экиш ишлари туманнинг барча ҳудудида олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш