Жиззах шаҳрида “кўчат экиш” акцияси ўтказилди

 

Бугунги кунда инсоният экология, атроф-муҳит софлигини сақлаб қолиш ҳақида ҳар қачонгидан кўпроқ қайғураяпти, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки, глобал иқлим исиши, қурғоқчилик, ғайритабиий об-ҳавонинг тез-тез кузатилиши башар аҳлини ҳушёрликка, тегишли чоралар кўришга даъват этмоқда.

Мамлакатимизда ҳам экология муаммолар таъсирини юмшатиш, чўлланишнинг олдини олиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга ошириляпти. Бунга айни пайтда бутун юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини мисол сифатида келтириш мумкин. Лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонлар ҳудудини 30 фоизга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинганини ушбу эзгу мақсад йўлидаги дастлабки қадам сифатида баҳолаш мумкин.

Лойиҳа доирасижа Жиззах вилоятида ҳам кўчат экиш акция тадбирлари режалаштирилган. Айни пайтда бу борада вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун Жиззах шаҳрида ҳам партия ташкилотлари, Ногиронлар жамияти аъзолари ҳамда Кўзи ожизлар жамияти ходимлари иштирокида “Ўрда” экологик истироҳат боғида “кўчат экиш” акцияси ўтказилиб, 250 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти Кенгаши ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш