Коррупцияни ҳуқуқий ва маънавий-маърифий чоралар билан енгиш мумкин

 

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лавозимга киришишга тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий еттита йўналишни таъкидлаб ўтдилар. “Инсон қадри учун” тамойили ушбу стратегиянинг устувор ҳамда келажакда режалаштирилган фаолиятнинг бош мезони бўлиб қолади.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси келгуси беш йилда амалга ошириладиган устувор йўналишларни ўз ичига камраб олган. Ҳар бир йўналишда бир қатор аниқ вазифалар белгиланган ва шу билан ижро хокимияти органларига келажакда амалга оширишда керак бўлган пировард мақсад ва режалар белгилаб берилган. Булар қаторида стратегиянинг иккинчи, “Адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш” йўналишида ҳалқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарур шарти бўлиб, коррупцияга қарши курашишда унга олиб келувчи сабабларини олдиндан бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар амалга ошириш белгиланган.

Дарҳақиқат, коррупция иллати ҳар қандаай мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ривожланишига зарар етказади. Жамиятни ичидан емириб, инсон ҳуқукларининг бузилишига олиб келади, унинг маънавий аҳлоқига салбий таъсир кўрсатади, қонун устуворлигини кучсизлантиради, мамлакатнинг демократик ривожланишига путур етказади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши тузилди, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Бундан ташқари, кўплаб “коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилди, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Ушбу харакатлар натижасида Transperancy International ташкилотнинг баҳолаш рейтингига кўра, “Коррупцияни қабул қилиш” индексида Ўзбекистон Республикаси 2021 йилнинг январь ойида 180 та мамлакат орасидан 146 ўринни эгаллаб, 2019 йилга нисбатан 7 поғонага, 2012 йилга нисбатан 9 поғонага кўтарилди. Лекин корруциядан халос бўлиш, унга барҳам бериш учун янада кенгрок ва кескин чоралар кўрилиши зарур.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган коррупцияга қарши курашиш, уни олиб келувчи сабабларини бартараф этиш нафақат давлат томонидан хуқуқий-сиёсий чоралар билан, балки ёшлар онгида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қонунга хурмат ва амал қилиш ҳиссини шакллантириш каби кенг камровли ёндашув орқали эришиш мумкинлиги таъкидланган. Ушбу ёндашув оиладан бошлаб, боғча, мактаб, олийгоҳга қадар олиб борилиши белгиланган ва бу албатта коррупция иллатига нисбатан ёшларда, келажак авлод эгаларида салбий ҳиссиёт шаклланишига, инсон қадр-қиммати ошишига ва жамиятда биринчи ўринда қонун устуворлигини таъминлаш ишига хизмат қилади.

 

Зуҳра Шадиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш