Депутатлар уйма-уй юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Шеробод туманида ўтказилди.

Партия фаоллари тадбир доирасида туманнинг “Ёшлик”, “Буюк ипак йўли” ва “Деҳқон ариқ” маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширдилар. Бундан ташқари, уларнинг муаммолари ўрганилди. Аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди. Жумладан, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Акабур Менглиев ва Дурдона Менглиеванинг мустақил ҳаракатлана олмаслиги ҳисобга олиниб, улар мактаб кутубхонаси аъзолигига қабул қилинди ҳамда мактаб маъмурияти китоблар етказиб бериб туриш масъулиятини зиммасига олди. Шунингдек, уларнинг интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун ҳомийлар ёрдамида компьютер жамланмаси ва тикув машинкаси олиб беришга келишилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Шеробод туман Кенгаши раиси Мамадиёр Мадарқулов, тадбиркор, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Баҳром Сафаров томонидан икки милион сўм миқдорида ҳомийлик маблағи ажратилди.

 

Ўзбекистон ХДП Шеробод туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш