Аҳоли саломатлиги ва экология масалалари муҳокама қилинди

 

Давлатимиз раҳбари 9 ноябрь куни юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор ўтказган йиғилишда миллий тиббиёт соҳасидаги муаммолар, жумладан, тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш, энг кўп тарқалган ва ўлимга сабаб бўлаётган касалликларни эрта аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирлари ўтказиш масалалари борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида аҳоли саломатлиги билан бевосита боғлиқ бўлган атроф-муҳит софлиги, экология масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, бу борадаги амалга оширилиши лозим бўлган асосий йўналишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

Тадбир сўнгида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоятда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва профилактикасида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимлари Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш