Партиямиз аъзоси “Энг яхши сектор раҳбари” танлови ғолиби
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Аёллар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишларда фидокорона меҳнатлари билан барчага ўрнак бўлаётган, аёлларнинг муаммо ва мурожаатлари ҳал этилишига салмоқли ҳисса қўшаётган масъул ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида танлов эълон қилинган эди.
Мазкур танловда партиямиз фаоли, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутати Узоқберган Ўтамбетов “Энг яхши сектор раҳбари” танлови ғолиби бўлди.
Узоқберган Ўтамбетовни мукофот билан табриклаймиз. Партиямиз электорати, халқ ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш энг шарафли бахтдир. Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака, фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар тилаймиз.