Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

 

14 ноябрь куни мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланади. Сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан Қарши шаҳридаги 5-сонли оилавий поликлиникада “Аёллар соғлиғи - жамият бойлиги” мавзусида ташкил этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят партия Кенгаши сектор мудири Шаҳло Худойқулова, Қарши шаҳар партия Кенгаши раиси Р.Муртазаев, 5-сон оилавий поликлиника бош шифокори Ш.Назаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида белгилаб берилган долзарб масалаларга тўхталиб ўтдилар. Шунинг билан бирга, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёллар ва болалар ўртасида тиббий маданиятни шакллантириш, патронаж ҳамширалар ва уларнинг фаолияти, хотин-қизлар учун тиббий кўрикнинг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Лойиҳа доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, бир гуруҳ хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда вилоят Юқумли касалликлар шифохонасидаги бошланғич партия ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари байрам муносабати билан Қарши шаҳар партия Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш