«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фарғоналик ёшлар фаол иштирок этмоқда

 

Мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» ўтказилиши муносабати билан Фарғона вилоятида кенг жамоатчилик иштирокида мазкур ташаббус фаоллик билан амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бешариқ, Тошлоқ, Риштон, Данғара ва Олтиариқ туман кенгашлари фаол ёшлари алоҳида намуна кўрсатмоқдалар. Уларнинг ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш