Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоят Перинатал марказида соҳа ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Жамшид Файзуллаев ва шаҳар Кенгаши раиси У.Шомиров сўзга чиқиб, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидани нутқи белгилаб берилган муҳим вазифалар тўғрисида маъруза қилдилар.

Давлатимиз раҳбарининг нутқида тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги долзарб вазифалар хусусида ҳам сўз юритилгани таъкидланиб, бугунги кунда ушбу мақсадларга эришиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган шифокорларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди. Партиямизнинг асосий электорати сифатида тиббиёт соҳаси ходимлари доимий эътиборда эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида соҳанинг фидойи ходимларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш