Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида “Янги Ўзбекистон - тараққиёт стратегияси” йўналишида белгиланган устувор вазифалар ижроси тажрибали сиёсий куч – Ўзбекистон Халқ демократик партияси зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Чунки илгари сурилган стратегик вазифаларнинг кўпчилиги партиямиз электорати манфаати билан ҳамоҳанг. Шу нуқтаи назардан биз халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун турли ўқув-семинарларни ўтказаяпмиз.
Президентимизнинг қўшма мажлисдаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларнинг ҳал этилиши партия Сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади. Депутатлик корпусимиз орқали бир қатор муаммоларни аниқлаш, жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли депутатлик назоратини кучайтиришимиз жуда ҳам муҳим. Бунда, партия маҳаллий кенгаш депутатларнинг аҳоли билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ўз ваколатларидан самарали фойдаланишларини ҳамда депутатлик вазифаларини масъулият билан бажаришларини таъминлашлари зарур.
Бу борада нафақат одамларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилишга, балки уларнинг юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганишга, давлатимиз ва жамиятимизни ҳар томонлама ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларини жамлашга эътибор қаратиши лозим. Шунингдек, партиянинг доимий эътибор марказида бўлиб келаётган долзарб ижтимоий масала – ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддатдан кечикмаган ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш, ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнига депутатлик назоратини ўрнатиш, халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш асосий вазифаларимиздан бўлиб қолиши лозим. Бундан ташқари, одамларни рози қилиш, инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш орқали партия электорати ҳисобланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш, халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашишга қаратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Бунда шубҳасиз, муҳим ижтимоий масалалар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш даркор. Хусусан, сайловчилар билан мулоқотларда билдирилган 300 дан ортиқ фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар устида иш олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу таклифлар партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияга ҳам тақдим этилди. Чунки, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги билан боғлиқ устувор масалаларни ҳал этишда фракциянинг ўрни ўта муҳимдир.
Қўшма мажлисдаги нутқда қайд этилган энг муҳим масалалардан бири – аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз бева- бечораларни уй-жой масаласини ҳал этишда партия гуруҳларининг ўрни беқиёсдир. Ушбу йўналишда қабул қилган давлат дастурларни, жумладан, арзон уй-жойлар дастурини адолатли ҳал этишда жамоатчиликнинг, хусусан, партиямизнинг жойлардаги кенгашларида фаолият олиб бораётган депутатлик корпуси томонидан тегишли назоратни амалга ошириб бориш тақозо этилади.
Президентимизнинг қўшма мажлисидаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳал этилишида депутатларнинг сайлов округларида ишлаш, жойлардаги муҳим вазифалар ижросига доир долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессиялари кун тартибига киритиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўришимиз лозим.
Бунда, мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларнинг замонавий босқичида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг қонунлар ва бошқа давлат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини ошириш; Президентимизнинг қўшма мажлисидаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳаётга татбиқ этишда Ўзбекистон ХДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш керак, деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун қонун лойиҳаларини янада ҳаётийлигини таъминлаш, ҳақиқатан ҳам ҳаётда ечимини кутиб турган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга хизмат қиладиган тўғридан–тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилиш мақсадида қонун лойиҳалари юзасидан жамоатчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясига ўз вақтида тақдим этиб бориш; партия гуруҳлари кесимида туман (шаҳар)даги ижро органлари раҳбарларининг ҳисоботларини Кенгашда эшитиш бўйича ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш бўйича аниқ графикларни тасдиқлаш; электорат манфаатларига дахлдор бўлган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий масалаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан маҳаллий Кенгаш сессияларига в Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясига таклифлар бериб бориш вазифалари изчил амалга ошириб бориш тақозо этилади.
Бу борада биз:
– туман, шаҳар ҳокимларининг ҳар йили тегишли халқ депутатлари Кенгашларига вилоят, туман, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиб бориш юзасидан мониторинг олиб бориш;
– партия гуруҳи аъзоларини қонунда белгиланган ҳуқуқ ва ваколатлардан тўлиқ фойдаланиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир долзарб масалаларни ҳал қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳларининг роли ва иштирокини оширишга эришиш;
Кенгаш сессиялари ва доимий комиссияларига тегишли таклифлар тайёрлаш ва киритиш орқали аниқланган муаммоларни ҳал қилишда партия гуруҳи иширокини янада фаоллаштириш;
– маҳаллий Кенгаш депутатларининг касбий малакалари, иш унумдорлиги, амалга ошираётган фаолиятларининг самарадорлигига оид масалалар юзасидан доимий мониторинг ўрнатишни таклиф этамиз.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлик бирлашмалари учун ўтказаётган семинарларимиз албатта, уларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Шунинг билан бирга, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш, бу борада партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда партия гуруҳи аъзоларини сафарбар қилиш, қонун ҳужжатлари самарадорлигини ошириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳини маҳаллий партия кенгашлари билан ҳамкорликда партия электорати манфаатларини кўзлаб ўтказиладиган тадбирларни ташкилий жиҳатдан ташкиллаштириш, аҳолини ташвишга солаётган масалаларни таҳлил қилишда партия гуруҳи аъзоларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадларига хизмат қилади.
Натижада партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда маҳаллий партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар ва чора-тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар жараёнида партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб, аниқ, асослантирилган, энг муҳими партия доимий электорати манфаатларига мос ҳаётий позицияни шакллатириш масалаларини муҳокама қилиб борилади. Бунда, албатта, аҳолининг турли қатламлари ичига кириб бориб, қонунларнинг мазмун-моҳиятини етказиш билан бир қаторда, муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари юзасидан ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ҳам мунтазам равишда таҳлил этилиб, қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланилади. Албатта, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш самарадорлиги оширилади, мазкур соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга эришилади.
Бундан ташқари, партия гуруҳларининг назорат фаолияти якунига доир қарорларида ижроси, ўрганилган дастурлар ижроси ёки қонунни такомиллаштириш, уларни замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга эришилади. Шунингдек, муайян қонун ёки дастур ижроси билан боғлиқ назорат-таҳлил натижаларидан қонун ижодкорлиги жараёнида кенг фойдаланиш мақсадида таҳлилий умумлашма, тарқатма материаллар ва рисолалар тайёрлаш йўлга қўйилади. Давлат дастурлари, қонунларнинг ижросини ўрганиш юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил натижаларига асосан мутасадди давлат ташкилотлари мансабдор шахсларига депутатлик сўрови юбориш орқали ҳудудлардаги давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулияти оширилишига эришилади.
Партия гуруҳлари томонидан Давлат дастурлари у ёки бу қонунлар ижросини ўрганиш юзасидан олиб бориладиган назорат-таҳлил фаолияти якунлари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида маълумот сифатида эмас, балки таҳлилий ва амалиёт билан узвий боғлиқ тарзда кенг ёритилади.
Энг асосийси, партия электорати қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этувчи субъектлар фаолияти билан яқинда танишади ҳамда қонун нормалари билан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг кўлами, ҳуқуқ ва мажбуриятлар доираси, ривожланиш тенденциялари ҳамда ҳуқуқий оқибати борасида аниқ тасаввурга эга бўлади.
Хорижий мамлакатларнинг айнан худди шундай ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ тажрибасини қиёсий таҳлил асосида пухта ўрганиш имкониятлари пайдо бўлади.
Боймурот Юсупов,
Ўзбекистон ХДП Депутатлик бирлашмаларининг
ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари
билан ишлаш бошқармаси бошлиғи.