Саманкўлда “Депутатлар боғи” яратилди

 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда кенг қулоч ёйган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига кўчат экиш бўйича ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида Қорақалпоғистон республикаси Хўжайли туманида ҳам кенг кўламли хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутатлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида гўзал боғ-роғлар барпо этиш мақсадида манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Ушбу жараёнда халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам дарахт кўчатларини экиб, боғ барпо этишга ўз ҳиссасини қўшди.

Тадбир давомида тумандаги “Саманкўл” овул фуқаролар йиғинида бир гектардан ортиқ майдонга 300 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.


 

Ўзбекистон ХДП Хўжайли туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш